Қуёш ҳаммага баробар нур сочади

Мақсуда Муҳсинбоева: «Тадбир иштирокчиси сифатида мен ҳам бир боладан ўзи етиштирган сариқ, тўқ сариқ, қизил, ҳатто, қора голланд лолаларидан иборат ажойиб гулдаста олдим. Бу умрим давомида олинган энг гўзал гулдаста эди».

«Қуёш ҳаммага баробар нур сочади» шиори остида 2 апрелда Наманган шаҳар Мусиқа ва санъат мактабида Вилоят Халқ таълими Бошқармаси ташаббуси билан Вояга етмаганлар билан ишлаш вилоят комиссияси, прокуратура, Наманган шаҳар ҳокимияти, «Болалар дунёси» газетаси ҳамкорлигида семинартренинг ўтказилди.

Тадбирнинг асосий иштирокчилари алоҳида эҳтиёжли болалар ва уларнинг ота-онаси бўлишди. Кун тартибига мувофиқ, ушбу кун барчага манзур бўладиган тарзда болажонлар қўли билан яратилган ишлар кўргазмаси, №6-сонли мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиларининг мусиқий дастури ташкил қилинди.

Тантанали очилиш маросимида табрик сўзи билан Наманган шаҳар Ҳокими Баҳодир Бекхўжаев, вилоят Халқ таълими бўлими Бош бошқармаси раҳбари Ваҳобжон Ражабов, вояга етмаганлар билан ишлаш комиссиясининг вакили Санжар Худойберганов, «Болалар дунёси» газетасининг вакили Мардон Эсонбоев ҳамда бошқалар иштирокчиларга самимий ва илиқ тилаклар билдиришди. Шунингдек, тақдимот билан №11-сон етакчи инклюзив мактаби ҳамда Ресурс марказининг директори Ўктамхон Мирзаева сўзга чиқди.

Барча сўзга чиққанлар ўз нутқларида, ҳар бир боланинг эҳтиёжларидан қатъий назар, унинг таълим олиши ҳамда тарбияси давлат аҳамиятига молик масала эканлигини таъкидлаб ўтишди. Фарзандлар тарбияси ва таълим олишида ота-она ва тарбиячининг масъул бўлиши алоҳида эътироф этилди.

Табрик сўзларидан сўнг концерт дастурини ҳавола қилган болажонларнинг ўқиган шеърлари, куйлаган қўшиқлари, ўйнаган рақслари барчанинг кўнглини хушнуд этди. Қарсаклар қарсакларга уланиб, залдагилар самимий ва хурсандчилик муҳитида ўтиришди. Ҳар бир иштирокчи бу тадбирга совға билан келди. Бир бола унинг компьютери йўқлиги ва ташкилотчилардан унга бу борада ёрдам беришларини сўраганида, Вилоят ҳокими шахсан ўзи болакайга бу совғани етказишини билдирди.

Ташкилотчилар томонидан ҳар бир бола тақдирланиб, тантана сўнггида болажонлар ҳамда уларнинг ота-онаси учун «Арбат» ресторанида байрам дастурхони ёзилди.

Алоқа

"Ўзбекистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим" лойиҳасининг идораси
Республика болаларнинг ижтимоий мослашуви маркази
Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 34 
Тошкент 100100 
Ўзбекистон
Тел: (+99890) 980-82-98
Email: inklyuzivnoe.obrazovanie@hd-ie.com
Лойиҳа вебсайти: http://inclusive-education.uz/

Ота-оналар клуби хакидаги маълумот:


Урганчдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 142 та
Масъулшахс: Муяссар Ибрагимова
Тел.: (+99893) 922-7122

Термиз шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, февраль
Аъзолар сони: 14 та
Масъулшахс: Мая Ганиева
Тел.: (+99891) 580-3065

Наманган шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, май
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Нилуфар Худойқулова
Тел.: (+99891) 368-0578

Самарқанд шаҳридаги Ота-оналарклуби
Асоссолинган сана: 2014 йил, февраль
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Роҳат Раҳматуллоева
Тел.: (+99891) 559-8521

Тошкентдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2016 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 15 та
Масъулшахс: Насиба Рўзметова
Тел.: (+99897) 709-7618, (+99890) 952-0622