Мутахассис текшируви: ТППК ва ПТПК мутахассислари фаолиятининг мувафаққиятлари ҳамда комиссия аъзоларига таклифлар

Шу ном билан 10 майдан 20 майгача лойиҳанинг етакчи ҳудудларидаги тиббий-педагогик-психологик ва психолого-тиббий-педагогик комиссияси мутахассислари учун бир қатор семинарлар ўтказилди. Тренингларни инклюзив таълим бўйича халқаро эксперт Мудите Рейгас ҳамда қонунчилик ва бюджет базалари бўйича эксперт Юлдузхон Умарбекова олиб боришди.

Тренинг ўтказилиш жараёнида иштирокчилар алоҳида эҳтиёжли болаларнинг таълим олишига оид қонунчилик базаси ва унга киритилган ўзгартиришлар ҳақида маълумот олиш имкониятига эга бўлишди, шунингдек, алоҳида эҳтиёжли болалар ишлаш амалиётидаги аниқ ҳолатларни таҳлил қилиш ҳамда юзага келган муаммоларни ҳал этиш йўлларини таҳлил этишди. Тренингда 120 та мутахассис иштирок этиб, у ўқитувчи ва тиббиёт хизматчиларини қамраб олди.

Комиссия билан ишлаш жараёнидаги мувафаққиятлар ҳамда таклифлар ҳақида лойиҳанинг қонунчилик ва бюджет базаси бўйича эксперт Юлдузхон Умарбекова маълумот бериб ўтди.

- Инклюзив таълим ва уни татбиқ этиш юзасидан ТППК1 и ПТПК 2 мутахассисларининг умумий хабардорлигининг ошганлигига ишига қандай баҳо берасиз? Уларнинг хабардорлик даражаси лойиҳагача ва у ўз фаолиятини амалга оширганидан кейинги ҳолатда фарқланадими?

Ю. Умарбекова: Лойиҳанинг етакчи ҳудудларидаги ТППК ва ТППК комиссия аъзолари ўз билимларини инклюзив таълимни ташкил қилишга оид Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган қонунчиликка мувофиқ кенг қўллашмоқда.

Уларнинг хабардорлик даражаси лойиҳа томонидан алоҳида эҳтиёжли болаларнинг таълимий эҳтиёжларини баҳолаш ҳамда ўрганиш воситаларининг ўрганилиши ва қўлланилишига оид маълумот беришга қаратилган тренинглар туфайли бир қанча ошди. Махсус педагог ва шифокорларнинг болани таълим муассасасига йўналтиришга қаратилган қарор чиқаришга ёндошуви сезиларли тарзда ўзгарди.

ТППК ва ПТПК комиссия аъзоларининг таъкидлашларича, болага қўйилган тиббий ташхис бош мезон эмас; муҳими бола нимани билиши ҳамда қила олишидир. Бугунги кунда ҳар бир бола ўз имкониятларидан келиб чиққани ҳолда таълим беришнинг маълум бир шаклига йўналтирилиши шарт. Бизда мавжуд бўлган меъёрийҳуқуқий ҳужжатларга биноан таълим тизимида таълимнинг тўрт шакли мавжуд.

Булар: умумий таълим, махсус таълим, инклюзив таълим ҳамда уйда таълим олиш. ТППК ва ПТПК аъзолари таълим эҳтиёжларидан келиб чиққани ҳолда хулоса тақдим этишади ҳамда ота-оналар фарзандининг қизиқишига кўра таълим муассасасини танлашга оид қарор қабул қилишади.

- Мутахассислар ўз фаолияти давомида кўпроқ қандай асосий муаммоларга дуч келишади? Муаммолар қай тарзда ўз ечимини топади? Бунга аниқ мисоллар келтира оласизми?

Ю.Умарбекова: Мутахассисларнинг гапларига кўра, ушбу йўналишда ҳам бир қанча қийинчиликлар мавжуд. Шундай ҳолатлар бўладики, комиссия умумтаълим мактаби ёки мактабгача таълим муассасасига йўлланма берганда бундан норози ота-оналар ҳам учрайди. Ота-она рози бўлган тақдирда алоҳида эҳтиёжли болани таълим муассасаси қабул қила олмайди ёки қабул қилишга тайёр эмас. Бундай ҳолат, албатта, Ўзбекистонда инклюзив таълимни татбиқ этиш жараёнига тўсиқ бўлмаслиги керак. Боланинг ота-онаси билан ишлаш жараёнида фарзандларининг энг мақбул қизиқишлари асосида уларга тўғри йўналиш берилиши лозим. Мактабва боғчаларда эса алоҳида эҳтиёжли болаларни умумтаълим жараёнига жалб этиш учун аста-секинлик билан шарт-шароит яратиб борилиши керак.

Бу тўғрисида ТППК ва ПТПК комиссиясининг низомида ва қонунчилик ҳужжатларида келтирилган. Инклюзив таълим жараёнини ташкиллаштириш ҳамда татбиқ этиш жиддий ёндошувни талаб этадиган ва босқичма-босқич амалга ошириладиган жараёндир. Айнан ТППК ва ПТПК коммисиялари боланинг таълим тизимидаги тақдирини ҳал этиш пайтида етакчи мавқега эга. Шунинг учун ҳам комиссия фаолиятини тартибга солиб турувчи бир қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган.

- Ўтилган тренинглардан олган умумий таассуротларингиз.

Ю.Умарбекова: Қувонарли тарафи шундаки, тренингларда нафақат лойиҳанинг етакчи шаҳарлари ТППК ва ПТПК аъзолари, балки Хоразм, Тошкент, Самарқанд ва Сурҳондарё вилоятларининг туманларидан иштирокчилар ҳам қатнашишди. Бу Ўзбекистон умумий таълим тизимига алоҳида эҳтиёжли болаларнинг билим ва кўникмаларини ривожлантириш учун инклюзив таълимни татбиқ этиш ташаббуси билан чиқиш кераклигидан далолат беради.

Иштирокчилар тақдим этилган маълумот ҳамда тарқатма материаллардан мамнун эканликларини билдириб, буларни амалиётда қўллашга тайёрликларини айтиб ўтишди. Алоҳида урғу бериб айтиб ўтиш керакки, 2016 йилнинг 18 майида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан Наманган шаҳрида мактабгача таълим муассасаларининг ходимлари ва ТППК аъзолари учун умумтаълим ҳамда махсус боғчаларнинг 2 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларни йўналтириш фаолиятига қаратилган Республика семинари ташкиллаштирилди. Семинарда ТППК фаолиятидаги алоҳида эҳтиёжли болалар билан қўқитувчи-дефектолог, сурдопедагогнинг махсус машғулотлари намойиш қилинди.

Комиссия аъзолари ушбу йўналишдаги ўз тажрибалари билан ўртоқлашишди:коррекционривожлантирувчи машғулотлар ёрдамида иш олиб борилган болалар ҳозир махсус болалар боғчасидан умумтаълим болалар боғчасига ўтказилган. Лойиҳа гуруҳи ҳам ушбу семинар фаолиятида иштирок этиб, Республикамизда мактабгача таълим тизимини такомиллаштиришга оид ўз таклиф ва ишланмаларини тақдим этди. Бундан ташқари, лойиҳа доирасида тайёрланган ижтимоий ролигимизни ҳам намойиш қилдик.

(Наргиза Алиқулова суҳбатлашди)

Алоқа

"Ўзбекистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим" лойиҳасининг идораси
Республика болаларнинг ижтимоий мослашуви маркази
Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 34 
Тошкент 100100 
Ўзбекистон
Тел: (+99890) 980-82-98
Email: inklyuzivnoe.obrazovanie@hd-ie.com
Лойиҳа вебсайти: http://inclusive-education.uz/

Ота-оналар клуби хакидаги маълумот:


Урганчдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 142 та
Масъулшахс: Муяссар Ибрагимова
Тел.: (+99893) 922-7122

Термиз шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, февраль
Аъзолар сони: 14 та
Масъулшахс: Мая Ганиева
Тел.: (+99891) 580-3065

Наманган шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, май
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Нилуфар Худойқулова
Тел.: (+99891) 368-0578

Самарқанд шаҳридаги Ота-оналарклуби
Асоссолинган сана: 2014 йил, февраль
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Роҳат Раҳматуллоева
Тел.: (+99891) 559-8521

Тошкентдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2016 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 15 та
Масъулшахс: Насиба Рўзметова
Тел.: (+99897) 709-7618, (+99890) 952-0622