Европа Комиссияси Вице-президентининг Самарқанд шаҳрига ташрифи

2016 йилнинг 16 майида Европа Комиссияси делегацияси «Ўзбекистоннинг алоҳида эҳтиёжли болаларни инклюзив таълим олиши» лойиҳасининг инклюзив етакчи мактабларидан бири бўлган Самарқанд шаҳридаги 13- мактабга ташриф буюрди. Делегацияни Европа Комиссиясининг Вице-президенти Марош Шефчович бошқарди.

Делегация аъзолари таркибида Ўзбекистон Республикасидаги Европа Иттифоқи Делегациясининг раҳбари, Элчи Юрий Штерк, шунингдек, сиёсий маслаҳатчи жаноб Светлин Сергеенков, техник ҳамкорлик бўлимининг лойиҳалар бўйича менежери жаноб Акмал Рустамовлар бўлди.

Ташрифни ташкиллаштириш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази (РБИММ), халқ таълими бошқарувининг шаҳар ҳамда туман бошқармалари, етакчи болалар боғчаси ва мактабларнинг ўқитувчилари, алоҳида эҳтиёжли болалар нинг ота-оналари, лойиҳа хизматчилари иштирок этишди.

Ташриф пайтида делегация аъзолари лойиҳани амалга ошириш жараёни билан танишиб чиқиб, инклюзив мактаб ҳамда боғча тарбиячилари ҳамда ўқитувчилари билан долзарб масалаларни муҳокама қилишди, шунингдек, алоҳида эҳтиёжли болаларнинг ота-оналари билан учрашишди.

«Ўзбекистоннинг алоҳида эҳтиёжли болаларни инклюзив таълим олиши» лойиҳасининг фаолияти ҳамда унда амалга оширилган ишларнинг натижаси ҳақида «Ўзбекистонда алоҳида эҳтиёжли болаларнинг инклюзив таълим олиши» мавзусидаги тақдимот билан лойиҳанинг асосий бенефициари ҳисобланган Республика болаларни ижтимоий мослашуви марказининг (РБИММ) директори Алимова Васила Сатторовна сўзга чиқди.

Тақдимот жараёнида Халқ таълими Вазирлиги, Соғлиқни сақлаш Вазирлиги, Олий ва ўрта махсус касб таълими Вазирлиги ҳамда Молия Вазирлиги билан узвий ҳамкорликка мувофиқ қуйидаги натижаларга эришилганлик алоҳида таъкидланди:

- Инклюзив таълимнинг Миллий старатегияси лойиҳаси ишлаб чиқилди;

- Алоҳида таълимий эҳтиёжли 800 бола 15 етакчи мактаб ва 15 етакчи боғчага қабул қилинди;

- 944 та педагог ходим ҳамда 90 та тиббий-педагогик ва психологик комиссиясининг мутахассислари ўз малакасини оширишди;

- Инклюзив таълим бўйича педагогик кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда малакасини оширишнинг 4 модули ишлаб чиқилди;

- Беш етакчи Ресурс марказлари очилиб, у ерда алоҳида таълимий эҳтиёжли болалар ҳамда уларнинг оилаларига, шунингдек, инклюзив таълимий хизматни ишлаб чиқиш ва уни қўллаш жараёнида иштирок этаётган экспертларга 1511 дан ортиқ консультация берилди;

- Ушбу йўналишда жамоатчилик хабардорлиги оширилди;

- Инклюзив таълим бўйича 1500 та ахборот қўлланмалари ўзбек ва рус тилларида ишлаб чиқилди ва тарқатилди.

Самарқанд вилоятида инклюзив таълимни ривожланиш ҳолати хусусида Вилоят Халқ таълими Бошқармасининг раҳбари Умаров Азамат Мардонович тадбир иштирокчиларини таништирди. Самарқанд шаҳар №13-сонли Инклюзив мактабнинг ўқитувчиси Юсупова Лола Валерьевна инклюзив синфларда таълим жараёнини ташкиллаштириш ва ушбу йўналишда эришилган натижалар ҳақида гапириб берди.

Шунингдек, тадбир меҳмонлари ҳамда иштирокчилари №13-сонли мактабнинг инклюзив бошланғич синфларига ташрифи чоғидаги синф ўқитувчилари Исматова И.Г., Юсупова Л.Ю., Умарова Н.У.лар билан суҳбатлашиш жараёнида Самарқанд шаҳридаги умумтаълим мактабларида инклюзив таълимни самарали татбиқ этилаётганлигига тўлиқ амин бўлишди.

Алоқа

"Ўзбекистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим" лойиҳасининг идораси
Республика болаларнинг ижтимоий мослашуви маркази
Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 34 
Тошкент 100100 
Ўзбекистон
Тел: (+99890) 980-82-98
Email: inklyuzivnoe.obrazovanie@hd-ie.com
Лойиҳа вебсайти: http://inclusive-education.uz/

Ота-оналар клуби хакидаги маълумот:


Урганчдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 142 та
Масъулшахс: Муяссар Ибрагимова
Тел.: (+99893) 922-7122

Термиз шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, февраль
Аъзолар сони: 14 та
Масъулшахс: Мая Ганиева
Тел.: (+99891) 580-3065

Наманган шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, май
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Нилуфар Худойқулова
Тел.: (+99891) 368-0578

Самарқанд шаҳридаги Ота-оналарклуби
Асоссолинган сана: 2014 йил, февраль
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Роҳат Раҳматуллоева
Тел.: (+99891) 559-8521

Тошкентдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2016 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 15 та
Масъулшахс: Насиба Рўзметова
Тел.: (+99897) 709-7618, (+99890) 952-0622